Долзарб мавзулар Абитуриент

Москва марказидаги портлаш оқибатида 3 киши жароҳатланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Озиш
Добавлено: 08.12.2015, 14:55

Пойтахт ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг сўзларига кўра, портлаш Покровка кўчасидаги 19 уй олдидаги автобус бекатида юз берган, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Автобус бекатларидан бирида номаълум қўлбола портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида портлаш содир бўлди”, — дейилади хабарда.

Воқеа жойига бир нечта тез тиббий ёрдам ва қутқарув хизмати бригадалари етиб келган.

Воқеа юзасидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.  Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи мослама кўп қаватли уй деразасидан ёки ўтиб кетаётган машина ойнасидан ташлаб юборилган бўлиши мумкин.

Портлаш оқибатида жароҳатланган 28 ва 29 ёшли икки аёл шифохонага етказилган. Учинчи 42 ёшли аёл жароҳати унча оғир бўлмагани учун шифохонага боришни истамаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии