Долзарб мавзулар Абитуриент

“Мона Лиза” остига яна бир портрет яширилгани аниқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 08.12.2015, 16:00

 Франциялик олим Паскаль Контенинг таъкидлашича,  Леонардо да Винчининг машҳур “Мона Лиза” картинаси бир неча қатламдан иборат ва у портрет остига яширинган ҳақиқий Лиза Герардинининг портретини топган. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Картина сақланаётган Лувр музейи ходимлари тадқиқотчининг маълумотларини изоҳлашдан ҳозирча бош тортган. Паскаль Конте “Мона Лиза” портретини ўрганишда ўзи яратган “қатламларни кучайтириш усули” дан фойдаланмоқда.
 “Технология бизга портрет остига яширинган қатламларни кўриш ва уни пиёз тозалагандек тозалаш имконини беради”, — дейди Конте.
“Мона Лиза”нинг ташқи қатлами остида жойлашган портретда ён томонга қараб турган ва Жоконданинг табассумисиз аёл ифодаланган.
Оксфорд университети санъат тарихи профессори Мартин Кемп Контенинг портрет остига яширинган сурат ҳақиқий Лиза Герардинининг тасвири эканлигини инкор этмоқда.
Британиялик санъат тарихчиси Эндрю Грэхем-Диксон француз тадқиқотчисинининг фикрини тасдиқлади. 
“Шубҳасиз, бу асримизнинг энг буюк кашфиётларидан бири. Кўпчиликнинг эътироз билдириши табиий, ахир портретниинг номини ҳам ўзгартиришга тўғри келадида”, —деди тарихчи.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии