Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Forbes 2015 йилда энг кўп даромад олган хонандаларни эълон қилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 09.12.2015, 15:58

Америкалик хонанда Кэти Перри Forbes журнали талқини бўйича ўтиб бораётган йилда энг кўп ҳақ тўланган хонандалар рейтингининг биринчи ўрнини эгаллади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

У 2015 йилда 135 миллион доллар миқдорида даромад олган.  Хонанда кўплаб гастрол сафарлари ва рекалама шартномалари сабаб мазкур даромадга эга бўлган.  

“Мусиқа ўзгарди. Қўшиқ ёзиш ва альбом яратиш-бу ишимизнинг бир қисми холос”, — деди Перри нашрга берган интервьюсида.

Журнал ҳисоб-китобларига кўра, иккинчи ўринни Британиянинг поп-гуруҳи One Direction эгаллаган. Уларнинг йил давомида олган даромадлари 130 миллион долларни ташкил этган.

90 миллион даромад олган америкалик хонанда Гарт Брукс учинчи ўринга муносмб деб топилди.

Журнал рейтингининг ўнталигидан шунингдек, Тейлор Свифт (80 миллион), The Eagles (73,5 миллион), Келвин Харрис (66 миллион), Джастин Тимберлейк (63,5 миллион), Diddy (60 миллион), Fleetwood Mac (59,5 миллион)  ва Леди Гага (59 миллион) ҳам ўрин олган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа