Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Одил Аҳмедовнинг йиллик маоши маълум қилинди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 09.12.2015, 22:33

Одил Аҳмедов Россия чемпионатида энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида 55-ўринни забт этди.

Sports.ru нашри Россия чемпионатида тўп сурадиган футболчилар оладиган маош бўйича навбатдаги йил рейтингини эълон қилди.

Рўйхатнинг илк поғонасидан "Зенит" ҳужумчиси Хал ўрин олди. Унинг маоши 7 миллион еврога тенг. Александр Кокорин ва Эсекиэль Гарай эса 5 миллион евро маош билан иккинчи ўринни қўлга киритган. Учинчи ўрин йилига 4,5 миллион евро маош оладиган Хави Гарсияга насиб қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов йиллик 1,7 миллион евро маош билан рўйхатнинг 55-поғонасини банд этди. Унинг йиллик маоши 1,7 миллион еврога тенг, деб ёзади uff.uz нашри.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа