Долзарб мавзулар Абитуриент

Бугун Ўзбекистонда яна бир муҳим сана нишонланмоқда

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.12.2015, 10:25

10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

Президентимиз Ислом Каримов 1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунни имзолади. Шу куни мадҳиямиз қабул қилинди.

Мазкур қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг фуқаролик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.

Мадҳиямиз Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии