Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкентда милтилловчи фаралар ўрнатилган автомобиллар қидирилмоқда

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.12.2015, 11:26

Бу ҳақда бугун Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар қолдирилди.

Гуруҳ аъзоларидан бирининг айтишича, ИИВ ЙҲХБ ходимлари томонидан автомобиллар тўхтатилиб, тормоз босилиб, узоқни ёритувчи чироқ ёқиб кўрилиши сўралмоқда.

Маълумотларга кўра, улар ҳайдовчилар томонидан "жорий этилган" янги милтилловчи тормоз фаралари ва бошқа светотехника ўзгаришларини қидирмоқда.

Бундан гуруҳдаги айрим ҳайдовчилар мамнун ва янги йилгача йўлларда тормоз босилганда милтиллайдиган чироқлар қолмаслигидан умидвор.

Ушбу гуруҳ аъзолари томонидан доимий равишда милтилловчи фаралар танқид остига олинади.

Ушбу назорат рейди ҳақида расмий маълумот берилмаган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа