Долзарб мавзулар Молия

Facebook`да энг кўп муҳокама қилинган мавзулар эълон қилинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 10.12.2015, 12:36

Ўтиб бораётган 2015 йилда Facebook  ижтимоий тармоғида энг кўп муҳокама қилинган мавзулар рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Жорий йилда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан 2016 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган АҚШдаги Президент сайловлари бўлди. Хусусан, изоҳлар ва муҳокамаларда АҚШ Президентлигига номзодларнинг сайлов олди дастурлари ва уларнинг омма олдидаги чиқишлари кенг муҳокама қилинган.

Иккинчи ўринни эса Париждаги терактлар мавзуси эгаллаган. Ундан кейинги қаторларни Суриядаги фуқаролар уруши, Яқин Шарқ ва Африкалик қочоқлар билан боғлиқ муаммолар, Непалдаги зилзила ва Грециядаги инқироз каби мавзулар давом эттиради. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа