Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Honda ўзининг илк самолётини сотишга рухсат олди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Япониянинг Honda Motor автоконцерни АҚШ Федераль фуқаро авиацияси агентлигидан ўзининг илк бизнес-класс самолёти HondaJet`ни сотишга рухсат олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Биз самолёт яратдик, уни синовдан ўтказдик ва ниҳоят уни сотишга рухсат олдик. Бу компаниямиз учун катта ютуқ”, —деди компания ижрочи директори Митимаса Фудзино.

 Бунгача эса концерн автомобиллар ва мотоцикллар ишлаб чиқариши билан ном қозонган эди.

HondaJet смолётини яратиш ишлари 1997 йилда бошланган эди. Унинг тахминий нархи 4,5 миллион долларни ташкил этади. Унинг бошқа самолётлардан ажралиб турувчи ўзига хос хусусияти-самолётнинг двигатели унинг қанотлари устида жойлашгани ҳисобланади.

Ҳаво лайнери 13,1 минг метр баландликда соатига 770 километрдан кўпроқ тезликда учади. Самолёт илк марта 2014 йилнинг июнь ойида синовдан ўтказилган эди. Федераль фуқаро авиацияси агентлиги сертификат беришдан олдин лайнерни 3 соат мобайнида қўшимча синовдан ўтказган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии