Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонда Apple`нинг илк расмий дилерлик дўкони очилиши мумкин

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.12.2015, 15:05

Тошкент шаҳрининг Қоратош мавзесида жойлашган Media Park гипермаркети маъмурияти жаҳоннинг энг кўзга кўринган брендларидан бири – Apple компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар беради “qalampir.uz”.

Маълумотларга кўра, Media Park гипермаркети маъмурияти Apple’нинг АҚШдаги расмийлари билан алоқага чиққан. Дўконнинг умумий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилган АҚШлик тадбиркорлар ўз маҳсулотлари учун Media Park биносидан махсус – замонавий, қулай ва энг муҳими бошқа бренд маҳсулотларидан мутлоқ йироқ савдо растаси талаб қилган. Media Park маъмурияти Apple’нинг бу талабини бажарса, шартнома тузилиб, маҳсулотлар БААнинг Дубай шаҳри орқали етказиб турилиши таъкидланмоқда.
Хабарда айтилишича, бугунги кунгача Apple компанияси расмий дилерлик  дўконлари дунё бўйича 18 та давлатда фаолият юритмоқда.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа