Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Пўлат Саидқосимов театрдан ўз хоҳиши билан кетмаганлигини айтди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 11.12.2015, 10:25

Театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида Ўзбек Миллий академик драма театридан кетмаганлигини, бироқ нима учун театрда фаолият кўрсатмаслигини тушунтирди, деб ёзади “uz24.uz”

Актёр “театр сизга нима берди?”, деган саволга жавоб берар экан, театр ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланганини, нимагаки эришган бўлса — ҳаммаси мана шу театр туфайли эканлигини, уни элга танитган, ҳурматни берган мана шу театр бўлганини ва  шунинг учун ҳам Ўзбек Миллий театрининг артистиман, деб ҳамиша ғурурланиб юришини айтди.

Унда театрдан нега кетганлиги сўралганда, Пўлат Саидқосимов “Мен театрдан кетганим йўқ... 2005 йилда бошимга бироз ташвиш тушди. Шундан кейин театрга келсам, эълонлар тахтасига «Пўлат Саидқосимов билан шартнома бекор қилинди», деб ёзиб қўйишибди. Демак, ҳаммаси тушунарли, дедим. Атрофга қарасам, ҳеч ким йўқ. Секин чиқиб кетдиму қайтиб бормадим. Яқинда театрнинг 100 йиллигини нишонладик, шу муносабат билан студиямда ҳужжатли фильм тайёрладим. Охирги 10 йилдан буён ана ўшанда илк бор театрга бордим. Шунгача бирор марта театрга қадам қўймадим...”, - деди.

“Менимча, театрда артист бўшатилмайди. У умрининг охиригача ҳам роль ўйнаши мумкин. Ёшлик ҳам, мункиллаган чол ҳам саҳнага доим керак-ку! Қолаверса, одам ёши улғаявергани сари ижоди ҳам ўсади, улғаяди”, - деб қўшимча қилади актёр.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии