Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ОФКга аъзо футбол асоциациялари рейтингида ЎФФ 10-ўринда

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 11.12.2015, 11:34

Осиё Футбол Конфедерацияси аъзо мамлакатлар футбол федерацияларининг сўнгги 4 йиллик учун якуний рейтингини маълум қилди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу рейтингда 10-ўринни эгаллади.

ОФК тақдим этган рўйхатда Ўзбекистон жамғарган очколари сони 35.917 эканлигии кўрсатилган, дея хабар бермоқда ЎФФ расмий сайти.

Ушбу рейтингда пешқадамликни 77.167 очко йиққан Саудия Арабистони эгаллади. Иккинчи ўринни Жанубий Корея 68.250 очко йиққан ҳолда қўлга киритди. Кучли учликни Бирлашган Араб Амирликлари якунлаб берган. Ушбу мамлакат ҳисобида 60.083 очко бор.

Ўзбекистонгача бўлган кейинги ўринларда Эрон, Япония, Хитой, Қатар, Австралия ва Кувайт жой олган.

Маълумот учун, ушбу рейтинг 2012 йилнинг 1 январидан, 2015 йил декабрига қадар клублар ва терма жамоалар қайд этган натижаларга кўра ҳисобланган.

Осиё клубларининг ушбу давр учун тузилган рейтингида Ўзбекистон клублари орасида энг яхши натижани «Бунёдкор» қайд этган - 12-ўрин. Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби пешқадам бўлган ушбу рўйхатда Ўзбекистон клублари орасида иккинчи натижани «Пахтакор» кўрсатган - 34-ўрин. Рўйхатдан шунингдек «Насаф» (53), «Локомотив» (73) ҳамда «Нефтчи» (81) жамоалари ҳам ўрин олган.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа