Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Фарҳод Саидов: “Болаликдаги истара улғайган сари нега йўқолишини тушунтирди”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.12.2015, 11:54

“Сарбон” гуруҳи яккахони Фарҳод Саидов ўзининг Instagram’даги саҳифасига ёзиб қолдирган қуйидаги фикрлари эътиборимизни тортди.

“Ҳаётда шундай кунлар бўладики, одам болалигини қўмсайди! Бегунох, ҳеч қанақа муаммо йўқ, нимаики ҳоҳласа ота-онага йиғласа ҳамма нарса муҳаё. Бу давр қайтиб келмаслиги ва сизни муаммосиз катта қилган ота-онани вазифаси сизга тушишини ҳаёлизга ҳам келтирмайсиз.

Ўша катта бўлганингизда атрофдаги одамлар шу болаликдай самимий ва тўғри деб қабул қилишни жуда ҳам ҳоҳлайсиз лекин инсонлар юзидан катта бўлган сари болалик истараси нимага йўқолишини йил сайин тушуниб етасиз. Алдовлар, фойда учун сизга хушомад, сиз ҳақингизда мақтовлар ва сиз йўқлигингизда ҳиёнат! Жуда самимий ва мардлик, тўғрилик ва вафодорлик афсуски купчиликни улғайгани сари тарк этар экан. Ҳаммага болаликдаги самимийлик тарк этмаслигини тилаб қоламан!!”

Сурат хонанданинг интернетдаги саҳифасидан олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа