Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

2015 йил интиҳосида санъаткорлар "Кексаларга меҳр қўлларини узатди"

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Пойтахтимиздаги шинам ресторанлардан бирида “Кексаларга меҳр қўлларини узатайлик” шиори остида ҳайрия тадбири ўтди.

Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов,  Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Козим Қаюмов, Шуҳрат Воҳидов, Абдурашид  Йўлдошев, Алишер Турдиев, Тўлқин Жабборов, Зиёда Қобилова, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Ҳилола Ҳамидова, “Тошкент зеболари” рақс дасталари иштирок этишди.

Мазкур хайрия тадбирида имконияти чекланган, саломатлигида нуқсони бор болалар, Республикамиздаги “Меҳр-мурувват” уйлари тарбияланувчилари, санъат усталари билан ижодий ҳамкорликда, ўз чиқишларини намойиш этдилар.

Тадбир бош режиссёри Гулнора Қўчқорова раҳбарлигида, уларнинг ижодий маҳорати, созларни эпчиллик билан чалишлари, санъаткорлар билан биргаликда куйлаган қўшиқлари, барчанинг олқишига сазовор бўлди. Мазкур тадбир, имконияти чекланган болажонларнинг ўзларига ҳам шодлик бағишлади.

Хайрия тадбири хушкайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди. Имконияти чекланган болажонлар, ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари, кексаларимизга чексиз қувонч улашган бу каби хайрия тадбирлари, юртимиздаги юксак меҳр-оқибат намунасидир. 

Манба: Fattohhon.com

Google+
WhatsApp
VK
Telegram