Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

2015 йилда 3 миллиард сўмлик ўйинчоқлар барча боғчаларнинг тайёрлов гуруҳларига етказиб берилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 11.12.2015, 23:09

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

2015 йилнинг март ойидан бошлаб болаларни мактаб таълимига тайёрловчи қисқа муддатли гуруҳлар учун «Билимдон» дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. 

2015 йил давомида болаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантирувчи 7 номдаги 3 миллиард сўмлик ўйинчоқлар барча мактабгача таълим масканларининг тайёрлов гуруҳларига етказиб берилди. 

Давра суҳбатида мактабгача таълим тизимининг янги шакл ва услубларидан кенгроқ фойдаланиш, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар билан биргаликда таълим масканларига қатнамайдиган болалар учун ҳудудларда қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа