Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Стив Жобснинг суриялик қочоқ образидаги сурати эълон қилинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.12.2015, 11:34

Британиялик кўча мусаввири Бэнкси Apple корпорациясининг бошлиғи, марҳум Стив Жобсни суриялик қочоқ образида гавдалантирди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Сурат Франциянинг Кале шаҳридаги қочоқлар лагери деворига чизилган.

“Биз кўпинча миграция-қабул қилувчи давлат учун зарар деб ўйлаймиз, аммо Стив Жобс  суриялик мигрантларнинг фарзанди эди. Apple-ҳозирги кунда дунё бўйича энг кўп даромад олувчи компания ҳисобланади, у ҳар йили ҳукуматга етти миллиард доллар миқдорида солиқ тўлайди. Бунинг ҳаммаси мамлакат қачондир ўз ҳудудига кичик сурияликни қабул қилгани учун”, — деди мусаввир.

Кале шаҳрида жойлашган Жунгли номли қочоқлар лагерида бугунги кунда етти мингга яқин киши яшайди.  Жорий йилнинг октябрида Бэнкси ўзининг бузилган кўргазмалар зали қурилиш материлларини Франциядаги қочоқлар лагери қурилишига йўналтирган эди.

Бэнкси-шахси номаълум кўча мусаввири. Унинг суратлари 1990 йилдан бошлаб кўчаларда пайдо бўла бошлаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа