Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Нью-Йоркда бир неча миллион долларлик олмос ўғирланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.12.2015, 12:11

Нью-Йорк шаҳрида номаълум шахслар томонидан қиймати бир неча миллион долларга тенг қимматбаҳо тошлар ўғирланди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Заргар Жонатан Бирнбахнинг полицияга маълум қилишича, у 9 декабрь, чоршанба куни идорасидаги сейфдан қимматбаҳо тошлар йўқолганини пайқаган. Йўқолган олмосларнинг қиймати 5 миллиондан 10 миллион долларгача бўлиши мумкин.

Заргар олмослар сейф ичидаги учта тахта қутида сақланганини ҳам қўшимча қилган. У қимматбаҳо тошлар билан мунтазам равишда ишламаганлиги учун олмосларнинг йўқолганини дарҳол сезмаган бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, бошқа турдаги тошларни осон олиш учун сейф иш вақтида очиқ турган. Қимматбаҳо тошлар йўқолган пайтда бино ичида усталар ишлаётган бўлган. Ҳозирда улар ҳам терговда иштирок этмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа