Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Водители Ташкента” гуруҳи асосчиси уни ёпиш истаги тўғрисида айтди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Facebook ижтимоий тармоғининг ҳайдовчилар ўртасида машҳур бўлган “Водители Ташкента” гуруҳи асосчиси Бобир Нурмухамедов RedPen нашрига берган интервьюсида ушбу гуруҳни ёпиш истаги ҳар икки ойда пайдо бўлиши маълум қилди.

“Мен ушбу соҳада нимагадир таъсиримни ўтказмоқчи бўлганим одамларнинг салбий реакцияларини келтириб чиқаради. Шунақа пайтларда ҳафсаланг совиб кетади. Бир тийин ҳам ишламайсанда, ўз вақтингни сарфлайсан, яна одамлар назарида ҳеч нарса қилмаётгандайсан. Шунақа пайтларда “Бўлди, жонга тегди!”, дегинг келади. Ушбу фикрлардан мени гуруҳнинг админлари ўзларини ҳазил-ҳузурлари билан тўхтатиб қолишади”.

Шунингдек Бобир Нурмуҳамедов ушбу соҳада мутахассис эмаслиги ва бажонидил уни ушбу соҳани яхши тушунадиган одамга бериб юборишини маълум қилди.

Бу гуруҳ сизга нима беради деган саволга эса, “Мен ниманидир яхши томонга ўзгартира олишимга ишонаман”, дея жавоб берди.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии