Долзарб мавзулар Абитуриент

«Водители Ташкента» гуруҳи ёпиладими? Фойдаланувчиларнинг ҳавотирларига чек қўйилди!

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 13.12.2015, 22:45

Куни кеча сайтимизда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи асосчиси Бобир Нурмуҳаммедовнинг RedPen'га берган интервьюсидан парча бергандик.

Шундан сўнг ушбу ижтимоий тармоқдаги мазкур номдаги яна бир гуруҳ юритувчилари Darakchi.uz билан боғланиб, уларга гуруҳ иштирокчилари томонидан гуруҳ ёпилиши тўғрисида жуда кўплаб савол ва эътирозлар тушганини маълум қилишди.

“Ушбу маълумотни инкор этиб, фойдаланувчиларимизга гуруҳ ёпилмаслигини бу гапларга ҳеч қандай асос йўқлиги ва бу қуруқ миш-миш эканлигини маълум қилмоқчимиз. Фаолият тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишлар бизнинг гуруҳимизга тегишли эмас, бу бизга тегишли бўлмаган ва биздан қатнашчилар сони кам ва унчалик машҳур бўлмаган гуруҳнинг мулоҳазалари эди.”

Шу ўринда бироз гуруҳ фаолиятига тўхталиб ўтмоқчимиз, "Водители Ташкента"нинг вазифаси йўлларда ҳайдовчи ва пиёдалар ҳаракати маданиятини оширишдан иборат. Шунингдек, гуруҳимизнинг мақсади нафақат пойтахт балки бошқа ҳудудларда ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишига ҳисса қўшишдан иборат.

Бугунги кунга келиб, бизнинг Telegram мессенжерида 3000, Facebook да 47 000 дан ошиқроқ, Instagramда 3 100 иштирокчи бўлиб, юртимиздаги энг катта ҳайдовчилар жамияти ҳисобланади.

Тан олиш керак, бизнинг фаолиятимизда хато-камчиликлар ҳам йўқ эмас. Биз ўз олдимизга, ташкил этилганимизга бир йил бўлганлигига қарамай, жуда кўп мақсадларни қўйганмиз. Буларни амалга оширишда йўл қўйилган хатоларимиздан дарс олишга ва уларни бартараф этишга ҳаракат килмоқдамиз. Лекин бизнинг ҳамжамиятимиз бугунги кунда эришган ютуқларимизда тўхтаб қолмай, балки янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ниятидамиз. Истардик-ки, барча йўл ҳаракати иштирокчилари йўлдаги маданият, ўзаро ҳурмат-эътиборни янада оширига ўз ҳиссаларини қўшсин.

Бизнинг "Водители Ташкента" гуруҳимиз биринчи ва ягона муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган расмий логотипга эга. Бундан ташқари яқин келажакда бизнинг “Водители Ташкента” номли телефонлар учун дастуримиз ишга тушади. У орқали йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлдаги вазиятдан тезкор равишда хабардор қилиш, автоулов носозлиги туфайли йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам бериш имконини беради. Бугунги кунда дастур устида нафақат юртимиз, балки Жанубий Корея мутахассислари иш олиб бормоқда.”

Таҳририят номидан яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчи эдик, аслида Бобир Нурмуҳаммедов RedPen нашрига берган интервьюсида гуруҳ иштирокчиларининг эътироз ва норозиликлари билдирилган пайтда жаҳл устида ўзи асос солган гуруҳни ёпиш истаги туғилишини ва агар имкони бўлса ушбу гуруҳни шу соҳани ундан чуқурроқ тушунидагин инсонга бериб юбориш истаги борлигини маълум қилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии