Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркиядаги ўзбекистонликларга Ўзбекистонга қайтиб келиш тавсия қилинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.12.2015, 10:50

Ўзбекистон Туркиядаги фуқароларига ортга қайтишни тавсия қилди, деб ёзади “Podrobno.uz” “Восточный Экспресс” маълумотларига асосланиб.

Мазкур тадбир антиреррор ҳаракатлари доирасида амалга оширилмоқда. Узоқ йиллардан бери Туркияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва махсус хизмат ходимлари томонидан Ватанга қайтишга даъват этилмоқда.

“ДАИШ таркибидаги ўзбекларнинг аксарияти аввал Туркияда яшаб, кейин Сурияга кўчиб ўтган. Шунинг учун биз Туркияда ишлаётганларнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказиб, улар бегона юртда алданиб қолмасликлари ва  террорчилик ташкилотлари  домига тушиб қолмасликлари ҳақида огоҳлантирмоқдамиз. Агар Туркияда ишлаётган фуқаро ўз оиласи билан тез-тез хабарлашиб турган бўлса, хавотирга ўрин йўқ. Аммо, маълум бўлишича,  айримлар ярим йил ҳатто бир йилдан бери ҳам уйдагиларга қўнғироқ қилмаган. Уларнинг қаердалиги ва нима иш билан машғуллиги номаълум”,- дейди маҳалла фаолларидан бири.

Туркияда таълим олаётган талабалар эса бундан мустасно, чунки улар ҳақида маҳаллада тўлиқ маълумотлар мавжуд.

The Soufan Group маркази маълумотларига кўра, ДАИШ таркибида 500 нафар ўзбекистонлик фуқаро мавжуд.

  

 

  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии