Долзарб мавзулар Абитуриент

13 ёшли қиз IQ даражаси бўйича Эйнштейнни ортда қолдирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 14.12.2015, 14:06

Британиялик ўқувчи IQ даражасини аниқлаш учун ўтказилган тестда 162 балл тўплаганлиги билан бутун дунёга машҳур бўлди.

13 ёшли Буюк Британияда яшайдиган Николь Баррнинг IQ натижалари Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокинг каби тан олинган даҳоларникидан юқори бўлиб чиқди, у Оксфорд универститетида ўқиш учун таклифнома олди. The Daily Mail нашрининг хабар беришича, Николь тиббиёт соҳасида ўқишни орзу қилади, ва университетнинг таклифини қабул қилиши мумкин.

Никольнинг натижаси Нобель мукофоти совриндори Альберт Эйнштейн ва физик Стивен Хокингникидан 2 балл юқори.

Таъкидлаш жоизки, ёши катта одамнинг ўртача IQ натижаси 100 баллни ташкил қилади.

Қизалоқнинг ота-онаси уни 2 ёшга тўлгунга қадар санашни билганини. 10 ёшлигида эса мураккаб математика амалларини ечганлигини айтиб ўтишган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, иқтидорли қизалоқ тез-тез мактабдаги машғулотларни ўтказган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии