Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Норвегияда 2015 йилдаги ЙТҲларда болалар ўлими қайд этилмади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 14.12.2015, 16:18

Норвегия йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Кенгашининг маълумотларига кўра, ўтиб бораётган 2015 йилда юз берган пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳордисаларида бирорта ҳам бола ўлими қайд этилмаган. Бу ҳақда “РТР” хабар бермоқда.

Бу ҳолат мамлакатда Кенгаш иш бошлаган 1970 йилдан бери илк марта кузатилиши. Кенгаш директори Ян Йохансоннинг фикрига кўра, ЙТҲларда болалар ўлимининг умуман қайд этилмагани йўлларнинг сифати, хавфсизлик тизими ва ҳайдовчиларни тайёрлашнинг яхшиланганидан далолат беради.   

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг эътиборсизлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисаларида жами 113 киши вафот этган. Йохансоннинг фикрича, бу рақам жуда кўп.

Норвегияда беш миллион нафар аҳолига 600 мингта автомобил тўғри келади, мамлакат ҳудудидаги йўлларнинг узунлиги эса 100 минг километрга тенг.  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа