Долзарб мавзулар Абитуриент

GM Uzbekistan автомобилларнинг нархлари ошганини тасдиқлади (расмий маълумот)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.12.2015, 19:25

Бугун интернет тармоқларида GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар нархи ошиши ҳақидаги хабарлар тарқалиб кетди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида кун давомида компания билан боғланишга урундик, ваниҳоят компаниянинг "Ишонч телефони" билан боғландик. Қуйида ушбу сухбатдан ёзиб олинган кичик интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Нархлар ошиши ҳақидаги хабар ростми?

- Дарҳақиқат, нархлар ошди.

- Қанчага?

- Ҳамма автомобилларники ҳар хил, қайсидириники тушган қайсиникидир ошган.

- Айрим автомобилларнинг тўлови долларга ўтказилгани ростми?

- Спарк, Кобальт, Ласетти, Орландо ҳамда Малибу автомобилларининг 1-2 позициясига тўлов ҳорижий валютага ўтказилган.

- Арзонлашгани қайсилар?

- Уч цилиндирли Матиз 08 ҳажмли автоулов, Нексия 1,5 Sonc нархи арзонлашган. Ушбу автоуловлар аввал ҳам ҳорижий валютада эди ва ҳозир ҳам ушбу валютада қолди.

- Нархлар 30 фоизгача оширилгани ростми?

- Таҳминан шунақа. Бизда нархлар келтирилган аммо, фоизи кўрсатилмаган. Нархларни прайси билан автосалонларда тўлиқ танишишингиз мумкин.

- Автосалонларда савдо қачондан йўлга қўйилди?

- Бугун тугаши керак. Эртадан автосалонлар иш бошлайди. 2016 йил учун автомобиллар миқдори ҳам белгиланди.

- Аввал тўлов қилиб қўйганларга нарх ошгани таъсир қиладими?

- Шартнома бўйича муддатлари ўтиб кетмаган бўлса уларга ҳам таъсир қилади. Агар муддати ўтган бўлса уларнинг ишлари якка тартибда раҳбарият томонидан кўриб чиқилади.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа