Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

ДАИШ жангарилари ногирон болаларни қатл этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

38 нафар ногирон бола “Ислом давлати” жангариларининг навбатдаги қурбонига айланди.

Ҳодиса Сурияда ва Ироқнинг Мосуле шаҳрида содир бўлди. Қатл этилган болалар орасида – Даун синдроми ва бошқа генетик касаллик ташхиси қўйилган бемор болалар бор. Ўз ҳаракатларини террорчилар саудиялик судьялардан бирининг берган фатвоси дея эълон қилишди. Бу ҳақда "Аргументи и факти" нашри маълум қилди.

Ўлдирилган болаларнинг энг каттаси бор йўғи уч ойлик бўлган. Қатл этилган болалар – ДАИШ сафидаги чет элликлар ва маҳаллий аёлларнинг фарзандларидир. Болаларнинг бир қисми инъекция билан яна бир қисми бўғиб ўлдирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram