Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонда 17 миллион сўмлик пиротехника воситасининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 15.12.2015, 11:35

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур йўналишда 54 божхона қоидабузарлиги аниқланиб, қиймати 17,1 миллион сўмлик 156 минг донадан зиёд пиротехника воситасининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси орқали мамлакатимизга кириб келаётган янгийўллик Э.Намозованинг ҳаракатлари божхоначиларда шубҳа уйғотди. Холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганда, аёл курткасига салкам 360 дона пиротехника воситасини яшириб олгани маълум бўлди.

Мазкур комплекс ходимлари томонидан андижонлик М.Маъмурованинг қинғир қилмишлари ҳам фош этилди. Унинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, ярим килограмм пиротехника воситаси борлиги аниқланди.   

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона туманининг қўшни давлатга чегарадош ҳудудида Б.Саломов бошқарувидаги “Тико” русумли автомашина текширилганда, 957 қути пиротехника воситаси ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланди. Суриштирув пайтида 57 килограмм оғирликдаги пиротехника воситаси шаҳрихонлик Д.Норбековага тегишли экани маълум бўлди.

Ушбу ҳудудда яна бир фарғоналик Ҳ.Юсуповнинг ҳам қинғир ишига чек қўйилди. Унинг бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, 2,5 минг донадан ортиқ қути пиротехника воситалари олиб кирилаётгани аниқланди. Ҳозир ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии