Долзарб мавзулар Абитуриент

Автомобил учун сўмда тўлов амалга оширганларга янги нархлар қандай таъсир қилади?

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 15.12.2015, 15:36

Мазкур савол автомобиль сотиб олиш учун 85 фоиз тўловни амалга ошириб қўйган, бироқ янги прайс бўйича автомобили нархи ҳорижий валютага ўтказилган мижозлар томонидан таҳририятимизга келиб тушди. 

Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида GM Uzbekistan компаниясининг “Ишонч телефонлари” га мурожаат қилдик.

  • Автомобиль учун 85% тўловни сўмга амалга оширган бироқ янги прайс бўйича автоулов нархи ҳорижий валютага ўтказилган мижозлар автосалонга мурожаат қилишса, уларнинг автомобиллари учун сўм тарзидаги янги прайс тақдим этилади. Мижоз қолдиқ нархни тақдим этилган янги прайсдаги нарх асосида сўмда тўлаб беради.

Ҳорижий валютага ўтказилган автомобиль нархлари янги шартнома тузаётган мижозларга амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan Спарк, Кобальт, Ласетти, Орландо ҳамда Малибу автомобилларининг 1-2 позицияси учун янги нархларни ҳорижий валютага ўтказганлиги ҳақида хабар берган эди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии