Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Али Отажонов: "Бирорта фильмнинг моддий томонига аралашмаганман"

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 16.12.2015, 17:05

20 декабрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида “Мени кечир” номли фильм намойиши бошланишини эшитиб, фильмда бош қаҳрамон ролини гавдалантирган Али Отажоновни суҳбатга тортдик.

—Фильм ҳақида қисқача тўхталсанггиз.

—Фильм Мелодрама жанрда суратга олинган бўлиб, унда салбий ролни ижро қилганман. Яъни аёлига бераҳм, хиёнат қиладиган эркак ролида намоён бўламан.  Бу филмнинг тарбиявий аҳамияти жуда ҳам юқори ва пул ишлаш учун ишланган филм эмас деб бемалол айта оламан. Бунга премьера куни ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

—Фильм сенарийси ҳаётинггиздан андоза олинганми?

—Фильмнинг  ҳаётимга алоқаси йўқ.

—Бугун кўпгина хонандалар филмларда роль ўйнаш  учун режиссёрларга пул таклиф қилишяпти,  мазкур филмнинг  моддий томонига қанчалик алоқанггиз бор?

—Бу мен ўйнаган еттинчи фильм бўлса, шу вақтгача бирорта фильмнинг моддий томонига аралашмаганман, режиссёрларга пул бериб кинога ҳам тушмаганман. Илк “Айрилиқ” филмимдан сўнг менга таклифлар кўпайди. Яқинда Инстаграмда бир мухлис менга “Энди сиз қолган эдингиз ашула айтмаган” дея шарҳ қолдирибди. Демакки, кўп мухлислар мени хонанда эмас актёр деб билаётган экан. Нима бўлганда ҳам иккала соҳада ҳам ижод қилишдан чарчамаймиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа