Долзарб мавзулар Абитуриент

Glypth қулоқчин-кинотеатрларининг нархи эълон қилинди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 17.12.2015, 11:41

Avegant компанияси янги турдаги гаджети Glypth қулоқчинларига ўрнатилган “кинотеатр”ни ишлаб чиқаришга тайёр эканлигини ва унинг тахминий нархини эълон қилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Унга кўра компания ўзининг янги маҳсулотини 699 доллардан сотишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳани устидаги ишлар 2014 йилнинг январидан бошланган эди.Glypth ташқи кўриниши билан виртуаль реаллик шлемини эслатади. Аммо у ўз моҳияти билан виртуаль реаллик шлемидан анча йироқ. Яъни ундан фойдаланаётган киши ўзини ҳақиқатдан ҳам кинотеатрда ўтиргандек ҳис этади. Мазкур эффект қулоқчинга ўрнатилган окулярлар ва баланд овоз ёрдамида ҳосил қилинади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии