Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Нега 1 ставкага ўтказишмайди?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 17.12.2015, 16:08

"Мактабимизда 7-9 соат билан ишлаётганлар анчагина. Аммо кўпчилик оилавий шароит сабабли бир ставка ишлашни хоҳлашади. Мактаб маъмурияти эса “биз ходимларни энг кам иш ҳақи даражасида таъминласак бўлди” дейишади. Шу тўғрими? Штатдаги ходимларни бир ставка билан таъминламасдан туриб, бошқа ходим ишга олинаверадими?"

Санобар Каримова, Хоразм вилояти

Ҳазорасп тумани

Э.Искандаров, Халқ таълими вазири ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра таълим муассасаларида ушбу муассаса раҳбари иш берувчи ҳисобланиб, педагоглар ўртасидаги дарс тақсимотини таъминлаш унинг лавозим мажбуриятидир.

Умумтаълим мактабларида ўқитувчиларга ажратиладиган дарс соатлари ушбу муассасанинг тегишли фан методик бирлашмаси ва педагогика кенгаши қарори асосида маъмурият буйруғи билан белгиланади.

Шунингдек, қонунчиликда умумтаълим мактабларидаги педагоглар учун ажратиладиган дарсларнинг энг кам соати белгиланмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии