Долзарб мавзулар Абитуриент

Маколей Калкин “Уйда ёлғиз” фильми қаҳрамонининг улғайган кўринишини ижро этди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 18.12.2015, 10:50

“Уйда ёлғиз” фильмида бош рольни ижро этган актёр Маколей Калкин қаҳрамони Кевин Маккалистернинг улғайган образини яратди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Маълумотларга кўра, у “Ҳайдовчилар” сериалининг биринчи қисми эпизодида пайдо бўлади.   

35 ёшли Калкин автомобилни бошқариш лаёқатига эга бўлмаган ҳайдовчи образини гавдалантиради. Сценарийга кўра, йўловчи ҳайдовчи ўрнига рулга ўтиради, ҳайдовчи эса унга болалиги ҳақида сўзлаб беради.

 Ҳайдовчи ўз исмини ошкор қилмайди, бироқ у кичкиналигида руҳий травма олганини айтади. У саккиз ёшлигида ота-онаси уйда уни унутиб қолдиргани ва бир ҳафта уйда ёлғиз яшагани ҳақида гапириб беради.

“Мен уйимни ва ўзимни икки ўғридан ҳимоя қилишга мажбур бўлганман.  У пайти жуда кичкина эдим. Мен ҳозиргача орқамдан кал одам кузатиб юргани ҳақидаги қўрқинчли тушлар кўраман”, — дейди ҳайдовчи.

Автомобилни қуролланган шахс тўхтатганида эса ҳайдовчининг ҳикояси бўлиниб қолади. Шунда безоридан қутулиш учун ҳайдовчи ёшлигидаги усуллардан фойдаланади.

“Уйда ёлғиз” фильмининг биринчи қисми 1990 йилда экран юзини кўрган. Етти ой ичида картина намойишидан тушган маблағ 476,6 миллион долларни ташкил этган.

Филмьнинг Маколей Калкин иштирокидаги иккинчи қисми 1992 йилда намойиш этилган. “Уйда ёлғиз”нинг учинчи ва тўртинчи қисмларида эса актёр иштирок этмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии