Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Россиялик 15 ёшли қиз отасини пичоқлаб ўлдирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Подмосковьедаги Истра шаҳрида яшовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўзаро жанжалдан сўнг отасини пичоқлаб ўлдирди, онасини эса жароҳатлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Жиноятни содир этишда қизнинг 18 ёшли севгилиси ҳам иштирок этган.

Тергов-суриштирув ишларидан маълум бўлишича, 16 декабрь куни кечки пайт 46 ёшли эркак ва унинг 15 ёшли қизи ўртасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг қиз  севгилисига қўнғироқ қилган.  Телефондаги суҳбат жараёнида йигит ва қиз хонадондаги ота, она ва қизнинг опаси-уларнинг ҳаммасидан қутулмоқчи бўлган.

 “Оила аъзолари ухлаб қолгач, қиз севгилисини ичкарига киритади ва улар ота-онага ташланади. Қизнинг опаси эса номаълум сабабларга кўра омон қолган”, — дейилади хабарда. Қиз ва йигит воқеа жойидан қочиб кетган.

Қизнинг отасига 30 марта пичоқ билан зарба берилган, у ўша пайтдаёқ вафот этган. Унинг онаси ҳам ҳушсиз бўлган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Ҳозирда қотиллик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии