Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ҳотира: "Шундай йигитни рашк қилмай бўладими?"

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 18.12.2015, 16:01

Журналист Шоира Рауфбоева ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидага саҳифасида Ёдгор Саъдиевнинг рафиқалари Зайлихон Саъдиеванинг вафоти муносабати билан шундай ҳотира сўзларни ёзди.

“Ёдгор Саъдиевнинг турмуш ўртоқлари ҳақида давраларда гап кетганда Зайлихон опанинг шу гапини тез-тез эслаб тураман. Бу гапни опа менга Ёдгор ака ҳақида "Тунги меҳмон" деган курсатувимда олган интервьюда айтган эдилар. Ўшандан кейин Зайлихон опа билан тадбирларда кўришиб турардик. У нафақат таниқли саньаткор ва севимли актёрнинг рафиқаси,балки дўсти, ҳамдарди, ҳамфикри ҳам эди. У Ёдгор акани аёл кўнгли билан мухлисаларидан рашк қилсада, ақл-фаросати билан уни халқнинг меҳр-мухаббати билан бўлиша оладиган оқила аёл эди. Нафақат ташқи кўриниши, балки кўнгли ҳам гўзал аёл эди. Зайлихон опа тақдир унга ҳает йўлларида кимни ҳамроқ қилганини яхши англар, турмуш ўртоғини барча ҳолатларда ҳам қўллаб-қувватлашга тайер инсон эди. Уни севарди. Ҳа, бу сўзни барча муболағалардан ҳоли тушунишингизни истардим. Биз буни Ёдгор акага бўлган муносабатидан англардик. У Ёдгор акани севарди. Шунча йиллик турмушдан кейин, бу туйғуни тоза сақлаб қолиш ҳаммага ҳам эмас. Турмуш ўртоғи ҳақида "Себзорлик йигит" дея китоб битган аёл - у биринчи эди. "Шундай саньаткорнинг мухлисалари бўлмаса бўладими?" У бу таскин сўзларни аввало ўзи учун , кейин эса "Турмуш ўртоғингиз жуда машҳур..севимли...уни рашк қилмайсизми"-дея очиқ турган ярасига бот-бот "туз" сепадиган менга ўхшаган "журналистчалар" учун ўйлаб топганини бугун мана энди тушундим. Ҳам дидли, фаросатли шундай аёл, 14 ёшида шу йигитга мафтун булгану, бир умр унга бўлган туйғусини сақлаб қола олган аёл энди орамизда йўқ. Тақдирнинг бу синовини ақлим билан қабул қилсамда, кўнглим билан келиша олмаяпман. Ёдгор акани ўша ҳовлида Зайлихон опасиз кўриш менга оғир. Ёдгор акага, уларнинг фарзандларига айтиш лозим булган таскинларни кечадан бери ўзимга айтаяпман... Бандалик, Ҳудо сабр берсин, жойлари жаннатдан бўлсин, шундоқ аёл..."

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа