Долзарб мавзулар Абитуриент

Каниза: "Тўйим "Истиқлол" саҳнасида бўлади. Бу пиар эмас!"

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 19.12.2015, 15:32

Бугун ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг концерти куни саҳнада турмушга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Каниза билан боғландик.

"Хозир бир минут дам олиш йўқ, концертимда тўйим бўлгани учун махсус ёр-ёр қўшиғи хам тайёрламоқдаман. Шу куни халқ олдида турмушга чиқаман. Шу учун хам концерт бир кун бўлади. Бу реклама ва пиар эмас, бу қарорга мана бугун аниқ келдик ва бемалол расман эълон қила оламан. Концерт кунини хозирча сир сақлашим керак, зеро бу санада нафақат тўйим балки ижодимга 10 йил бўлади ва яна бир мухим сана шу кун билан боғлиқ. Уни концерт куним расман эълон бўлганида айтаман. Уч мухим сана бир кунда бўлади. Хуллас, турмуш ўртоғим мени шу куни сахнадан уйига олиб кетади)", дейди хонанда.

Нима бўлганда ҳам Канизага келгуси турмушида бахт, ижодида омад тилаб қоламиз!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии