Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Алоқа операторларига Янги йил байрамида юзага келиши мумкин бўлган техник носозликларнинг олдини олиш тайинланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 21.12.2015, 15:04

Янги йил байрами арафасида алоқа сифатини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади.

Янги йил арафасида, айниқса янги йил кечаси алоқа хизматларига бўлган эҳтиёж одатдагидан кескин ошиб кетиши кузатилади. Алоқа хизматларининг миллионлаб фойдаланувчилари яқинларига қўнғироқ қиладилар ва табрик хатлари жўнатадилар, интернетдан фаол фойдаланадилар.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан алоқа операторларига юзага келиши мумкин бўлган техник носозликларнинг олдини олиш, байрам олди ва байрамдан кейинги кунларда бу каби ҳолатларда компанияларда мутахассисларнинг суткалик навбатчилигини ташкил қилиш юзасидан топшириқ берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа