my5

Мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

ЖАМИЯТ 14.09.2020, 14:22
427
Мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

“Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқоблар афзал кўринмоқда. Мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

– Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.

Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларнинг ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.

Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошқа бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.

Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3.47° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92