Долзарб мавзулар Абитуриент

Россия Ўзбекистонга халқаро ислом террорчилигига ҳомийлик қилган жиноятчини топширади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 21.12.2015, 22:40

Россия Федерацияси Орлов вилоят суди 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шахобиддин Ўриновни террорчиликни молиялаштиришда айбдор деб топди.

Россия Федерацияси Бош Прокуратурасининг хабар беришича, у қўлга олингач ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.

Ўринов 2009 йилда Ўзбекистон Республикасида «Таблигчилар» диний-исломий оқими таркибига кирган, 2012 йилнинг март ойида “Туркистон Ислом партияси” террорчилик ташкилотига қўшилган, дея хабар беради UT нашри.

Ўринв Москвада яшаб, 2012 йилнинг октябрь ойигача Афғонистон ва Покистон ҳудудида фаолият олиб бораётган “Туркистон Ислом партияси”ни қўллаб қувватлаш мақсадида пул тўплаган.

Апелляцион шикоятларда Ўринов ва унинг ҳимоячиси мазкур айбловни инкор этган ҳамда суд томонидан жиноий-процессуал қонунни бузилганлигини таъкидлаган.

Жиноят ишлари бўйича Суд коллегияси Орлов вилояти судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирди.

Россия  Федерациясининг Бош Прокурори ўринбосари Геннадий Лопатиннинг қарори билан Ўриновни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига террорчиликни молиялаштирганлик бўйича жиноий иш қўзғатиш учун топшириш кўзда тутилган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии