Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

2015 йил муҳожирларнинг уқубатли ва фожиали йили сифатида тарихда қолади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 22.12.2015, 11:50

БМТ: «Халқаро ҳамжамият аҳолининг ҳаракатланиши юзасидан янги глобал шартномани ишлаб чиқиши керак».

Халқаро мигрантлар куни муносабати билан БМТ раҳбари Пан Ги Мун легал миграциянинг хавфсиз каналларини кенгайтиришга чақирди. Хусусан, у оилаларни бирлаштириш, барча даражадаги муҳожирларни малакасига қараб иш билан таъминлашни назарда тутди. Бугунги кунда ўзининг она ватанидан ташқарида яшаётганлар сони 232 миллион кишига етди. Шундан 150 миллиони ишчи-мигрантлар тоифасига киради.

Мигрантларнинг аксарияти оғир ва адолатсиз шароитларда яшайди ва ишлайди. Кўпчилик ҳаётини хавфга солади. «2015 йил тарихга инсоният уқубати ва муҳожирлар фожиаси сифатида киради. Сўнгги 12 ойда 5000 дан ортиқ аёллар, эркаклар ва болалар яхшироқ ҳаёт тарзини топаман деб ҳалок бўлган. Яна ўн минглаб одамлар одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг қурбонига айланган», - дейди Пан Ги Мун.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа