Долзарб мавзулар Абитуриент

“Коинот гўзали” ҳақида нималарни биламиз? (Фото)

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 22.12.2015, 14:49

“Коинот гўзали-2015”  кўрик танлови ғолиби филиппинлик Пиа Алонсо Вуртцбах Германиянинг Штутгарт шаҳрида туғилган. Унинг отаси немис, онаси эса филиппинлик. Пиа оилада икки фарзанднинг тўнғичи. Унинг синглиси ҳақида маълумотлар жуда кам берилган. Пианинг Instagram`даги шахсий саҳифасидан унинг кичкиналигидан гўзаллик танловларида иштирок эта бошлаганини билиш мумкин.

 

Пиа ўрта маълумотни Филиппиндаги мактаблардан бирида масофадан туриб, ўқиб олган. У шунингдек Осиё пазандалик марказида таом тайёрлаш сирларини ўрганган.

Пиа иш фаолиятини жуда эрта бошлаган. У 4 ёшидаёқ актриса сифатида фаолият юритган. Пиа ўшандаёқ комедия ва драмаларда эпизодик роллар ижро этган. Кейинчалик эса у стилист ва визажист сифатида ишлаган. Серқирра истеъдод эгаси Пиа журналистика билан ҳам шуғулланади. У Филиппинда чоп этиладиган ҳафталик нашрлардан бирига гўзаллик ҳақида мақолалар ёзиб туради.  

“Коинот гўзали-2015” кўрик танловида Пиа ҳайъат аъзоларини ўзининг самимийлиги ва хушмуомалалиги билан ҳам мафтун этган бўлса ажаб эмас. Қуйида унинг расмларига назар ташлар эканмиз, унинг деярли ҳар доим кулиб туришини  кўриш мумкин. 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии