Долзарб мавзулар Абитуриент

“Эътироф 2015” соҳиби Абдурашид Йўлдошев мукофотга кимларни муносиб деб биларди?

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 22.12.2015, 15:04

Эътироф 2015 мукофоти соҳиби Абдурашид Йўлдошев ушбу мукофотга қайси хонандаларни муносиб деб биларди? Тақдирланишини кутганмиди? Эътироф мукофотига муносиб ёки муносиб эмас эди деган гапларга унинг жавоби қандай бўлади? Абдурашид Йўлдошев билан сайтимиз учун қилинган суҳбатда мазкур саволларга жавоб олик. 

—Мукофотни олганингиздан кейинги таассуротларингиз, кутганмидинггиз?

—Очиғини айтсам умуман кутмаган эдим, аммо жуда хурсанд бўлдим.

—Тақдирланишингизни неча кун олдин билдинггиз, ёки тахмин қилдингиз, бу хабарни сизга биринчи бўлиб ким етказди?

—Мулисларимиз яхши ният қилган эди. Шахсан ўзим ҳам қайсидир санъаткорнинг мухлиси бўлсам ўша санъаткор олишини орзу қилиб тураман. Олдинги тадбирларда ўзим ҳам “Эътироф” олишни орзу қилгандим. Беҳисоб шукрлар бўлсинки, ушбу мукофотга лойиқ кўрилдим.

—Ўзингиз қайси санъаткорларни мазкур мукофотга муносиб деб билардингиз?

—Бундай санъаткорлар жуда кўп, санаб ўтадиган бўлсам булар анча мунчани ташкил қилади.

—Эътироф мукофотига “муносиб ёки муносиб эмас эди” деган ҳар хил муҳокамаларга сизнинг жавобингиз қандай бўлади?

—Ҳудойим шуни насиб қилган экан, бунга бировнинг ортиқча гапиришга ҳаққи йўқ менимча. Энди бу ҳаётда ҳаммага бирдай ёқиш қийин. Ҳар бир мухлис ўзи ёқтирган санъаткорнинг тақдирланишини истайди. Санъатда 100 фоиз ҳамфикрликка келиш жуда қийин, шу сабабли ҳамма гап-сўзларни тўғри қабул қиламан.

—Эътироф мукофотини олишингизни қачон билдинггиз ва ўша онди ҳаёлингиздан нималар ўтди?

—Мен мукофотни қўлимга олмагунимча умуман ишонмадим. Кўплаб мухлисларимиз, яқинларимиз шу йил мени мукофот олишимни кутиб, яхши ният қилишган эди. Аммо мукофотни олмагунимга қадар бунга умуман ишонмадим.

Келажакдаги режаларинггиз?

—Ушбу мукофотни кейинги йилги ижодимга аванс деб қабул қиламан. Мукофотга яраша ижод қиламан. Мухлисларимизни ҳурсанд қилиб ватанимиз учун куйлашдан, изланишдан тўхтамаймиз. Ўзбекистонда ҳар қанча қилинган меҳнат беэътибор қолиб кетмайди. Камтарона меҳнатимизни қадрлаб бизга эътибор қаратган барчага миннатдорчилик билдираман.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа