Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган 30 нафар раҳбар ва жавобгар шахс лавозимидан озод этилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Мамлакатимизда 2015 йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилди. 

Куз-қиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, кенг кўламли тарғибот-тушунтириш тадбирларини кучайтириш мақсадида ўтказилган ойлик доирасида белгиланган барча чора-тадбирлар амалга оширилди. 235 бино ва иншоот ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар берувчи мослама билан жиҳозланди. 

Аҳоли гавжум жойлар, серқатнов кўчаларда реклама воситалари орқали ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш кенг тарғиб этилди. Ташкилот ва муассасаларда 41 мингдан зиёд ёнғин хавфсизлиги бурчаги ташкил этилди. Ёнғинни ўчириш билан боғлиқ 4 мингга яқин кўргазмали машғулот ўтказилди. 
Ана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш ва фуқаролар яшаш жойларида қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ойлик давомида 1,4 миллионга яқин аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Аниқланган камчиликларнинг аксарияти зудлик билан бартараф этилди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган ва давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаётган ўн мингга яқин масъул шахс тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди. 10 мингга яқин раҳбар ва жавобгар шахс маъмурий жазо олган бўлса, 30 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Кўрилаётган чоралар ва амалга оширилган тадбирлар натижасида содир бўлаётган ёнғинлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49 фоизга, фуқароларнинг тан жароҳати олиши 74 фоизга камайишига эришилди. 
 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии