Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

ИИВ Ўзбекистондаги криминоген вазият тўғрисида изоҳ берди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги асоссиз ва антижамоатчиликка қарши миш-мишларга ишонмасликка чақирмоқда.

ИИВ террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Ўктам Муродовнинг сўзларига кўра, «Мамлакатдаги вазият юзасидан ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ, кримминоген вазият ишончли назорат остида». Бу ҳақда UT нашри хабар бермоқда.

«Тошкент шаҳар ИИББ ҳудуди яқинида ИШИДнинг қора байроғи осиб кетилганлиги ва портловчи моддалар тўлдирилган автомобиль топилганлиги тўғрисидаги миш-мишлар ва ғийбатлар, одамлар орасида саросима ва ҳавотир уйғотиш мақсадида амалга ошириляпти», – дейди у. 

«Юртдошларимиз ва мамлакатимиз меҳмонларини тинчлантириб шуни айтишим мумкин, ҳуқуқтартибот органлари, аҳоли, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан ҳамкорликда одамларнинг ҳотиржамлигини ва тинчлигини таъминлашга доир барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда», – дейди Муродов.  

Шу билан бирга ИИВ одамларни ҳушёрликка чақириб, ҳуқуқ тартибот органларига ҳар бир шубҳали факт ҳақида хабар беришни сўрамоқда. «Ҳушёрлик доим, ҳар соатда, ҳар дақиқада исталган ерда зарур. Фақат шундагина биз хавфсизлик ҳақидаги омил ҳақида ишонч билан гапира оламиз», – дейди Ўктам Муродов. 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии