Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Anonymous хакерлар гуруҳи Туркияга уруш эълон қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Anonymous халқаро хакерлар гуруҳи Туркияни ДАИШни қўллаб-қувватлаганликда айблади ва Анқарага қарши кибер уруш эълон қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Anonymous гуруҳи сўнгги ҳафта ичида 40 тага яқин турк тилидаги сайт ишига путур етказганлиги айтилмоқда.

“Туркия ДАИШни қўллаб қувватламоқда, ундан  нефть сотиб олиб, террорчилик ташкилоти жангариларига тиббий хизмат кўрсатмоқда”, — дейди Anonymous вакили интернетга жойлаштирилган видеороликда.

У Туркия Президенти Тойиб Эрдўғоннинг ДАИШни қўллаб-қувватлашини номақул иш эканлигини таъкидлаб ўтган.

Террорчилик ташкилоти қўллаб-қувватланиши давом этгудек бўлса, хакерлар гуруҳи турк тилидаги барча сайтлар, жумладан ҳукумат ва банк сайтларини ишдан чиқаришни режалаштирган.

“Туркия, террорчилик ташкилотини молиялаштириш ҳаракатини тўхтат, тақдиринг ўз қўлингда”, — дейди Anonymous вакили.

Anonymous халқаро хакерлар гуруҳига 2003 йилда асос солинган. Унинг лидерлари ва бошқарув органлари мавжуд эмас. Хакерлар бутун дунё бўйича норозилик намойиши сифатида интернет сайтларига кибер ҳужум уюштиради. Уларнинг ҳужумидан аксарият ҳолларда давлат органлари сайтлари зарар кўради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram