Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкенда илк бор “Ажойиб математика” фестивали ўтади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ажойиб математика” илмий-амалий фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалнинг очилиш маросими 6 январь куни соат 13:00 да бўлиб ўтади.

Қишки таътил даврида қизиқувчан ва бир оз ҳафсаласиз болалар 6-8 январь кунлари “Ажойиб математика” фестивалида иштирок этиб, математика фанининг нақадар фойдали ва ажойиб эканлигига ўзлари амин бўлишлари мумкин.

Фестивалда ўрта мактаб ўқувчилари, касб-ҳунар коллеж ва лицей талабалари, математика фани устозлари ва барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин. Асосий мақсад математика фанини қизиқарли, амалий машғулот ва ўйинлар орқали ўқувчиларга ўргатиш.

Шунингдек, фестивалда Жанубий Кореянинг 20 дан ортиқ, турли таълим муассасаларида математика фанидан дарс берадиган ўқитувчи ва вакиллар иштирок этишади. Фестиваль давомида улар билан инглиз тилида фикр алмашиш ва фан устида мунозара олиб бориш имкони бўлади. Фестиваль доирасида ўқитувчи ва ўқувчилар орасида турли танловлар уюштирилади, ғолиблар эсдалик совғалари ва сертификатлар топширилади.

3 кун давомида фестивалга 3 мингга яқин қатнашчиларнинг ташриф буюриши  кутилмоқда.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии