Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаcи яна бир мамлакатда тан олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

24 декабр куни 2015 йилнинг 28 май куни Сеул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги Битим кучга киради, бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари назарий ва амалий имтиҳонлар топширмасдан ўз гувоҳномаларини Жанубий Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирганларидан сўнг Корея Республикаси ҳудудида транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин.

Корея Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси, башарти Корея Республикаси ваколатли органи томонидан қўйилган апостил ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идора томонидан тасдиқланган ўзбек тилидаги таржимаси бўлган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тенг равишда амал қилади деб тан олинади.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии