Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШда юз берган торнадо оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 24.12.2015, 13:05

АҚШнинг Миссисипи, Теннесси ва Арканзас штатларида юз берган кучли тўфон оқибатида олти киши ҳалок бўлди, камида 40 киши жабр кўрган. Бу ҳақда “TASS” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ўнлаб уйлар вайронага айланган. Икки киши бедарак йўқолган. Вафот этганлар орасида етти ёшли бола ҳам бор.

Миссисипи штатида торнадо оқибатида юзага келган 14 та чанг гирдоби кузатилган. Штатнинг жанубий қисмида жойлашган Кларксдейл шаҳри энг кўп зарар кўрган.

“Етказилган зарарнинг ҳажми жуда йирик” — деди шаҳар мэри Билл Лакет. Унинг сўзларига кўра, кучли тўфон 20 та уйга зарар етказган.  Шаҳар аэропортидаги бир нечта самолётлар ағдарилиб кетган.  

Сал олдинроқ, синоптиклар АҚШнинг ўнлаб ҳудудларида, жумладан Миссисипи, Арканзас ва Теннесси штатларида торнадо юз бериши хавфидан огоҳлантирган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии