my5

Ёши 2500 йилга тенг 27 та саркофаг топилди

ДУНЁ 21.09.2020, 23:10
940
Ёши 2500 йилга тенг 27 та саркофаг топилди

Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги якшанба куни Саккарадаги қадимий некрополда жами 27 саркофаг топилганлигини эълон қилди. Артефактларнинг ёши 2500 йил деб тахмин қилинмоқда.

Саккара улкан некрополи машҳур Гиза пирамидаларидан 16 километр жанубида жойлашган. У қадимий Мемфис шаҳрининг бир қисми бўлиб, ЮНEСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Олимларнинг фикрига кўра, ёғоч саркофаглар дафн этилганидан бери очилмаган. Уларнинг юзида охра ва кўк бўёқ билан ишланган нафис расмлар, шунингдек, иероглиф ёзувлар мукаммал сақланиб қолган.

Миср ҳукумати ҳозирги пайтда коронавирус пандемияси туфайли саёҳатга чекловлар қўйилган туризмни қайта тиклаш учун мамлакат бўйлаб олиб борилаётган археологик кашфиётларни қатъиян рағбатлантирмоқда.

 
  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92