Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Лутфулла Тўраев Малайзия клуби билан шартнома тузди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 24.12.2015, 20:21

Якунига етган мавсумни “Локомотив” сафида ўтказган Лутфулла Тўраев фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. У Малайзия Суперлигаси вакили “Фелда Юнайтед” билан шартнома имзолади.

Шу тариқа Тўраев “темирйўлчилар” билан хайрлашди ва эндиликда бошқа чемпионатда фаолият олиб боради. Эслатиб ўтамиз, “Фелда Юнайтед” жорий мавсумни бешинчи ўринда тугатди. Бунгача бу жамоада мухлисларга яхши таниш Боян Миладинович тўп тепиб келаётганди. Лекин сербиялик ҳимоячи клубни тарк этган.

Лутфулла Тўраев якунига етган мавсумни юқори кайфиятда ўтказди. У кўп ўйинларда “Локо”нинг асосий фигураларидан бирига айланди. Бир-биридан чиройли голлар уришга муваффақ бўлди. Бежизга у клуб раҳбарияти томонидан “Локомотив”нинг 2015 йилдаги “Энг яхши ярим ҳимоячиси” деб топилгани йўқ.

Биз Лутфуллага “Локомотив”да ўтказган мавсуми учун раҳмат айтамиз ва унинг кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа