Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сарвар: "Райҳон “Жавоб бер” бошида ёққанлигини тан олди" (Аудио)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 24.12.2015, 21:00

Бир неча кун ичида машҳурликка эришган Райҳон ижросидаги “Жавоб бер” таронаси мухлислар кўнглидан жой олди десак муболаға бўлмайди. Бугун интернет нашрларида мазкур таронани дастлаб Райҳон ижро этишни истамаганлигини маълум қилди.

Аслида жуда омадли чиққан бу таронани нима сабабдан хонанда куйламоқчи бўлмаганлигининг сабаблари билан қизиқдик ҳамда тарона ижодкорлари собиқ “Беном” гуруҳи яккахони Сарвар билан боғландик.

- 2015 йилда Райҳон билан битта мусиқий аудио альбом яратиш бўйича шартнома имзоладик. “Жавоб бер” қўшиғи мазкур альбомдан жой олиши керак бўлган навбатдаги қўшиқ. Қўшиқнинг сўзи, мусиқаси ва ғояси бизга яъни Сарвар ва Комилга тегишли. Тарона аслида ўзимиз ижро этишимиз учун ёзилганди. Кейин эса улгурмаганлигимиз сабаблими мана шу ашулани Райҳонга таклиф қилдик. Унга ёқди. Назаримизда, “Жавоб бер” мусиқий тўпламдаги энг зўр қўшиқ бўлиши мумкин. Клипига келадиган бўлсак, ғоясини Райҳонга таклиф қилганмиз, ҳозирда у суратга олиняпти. Клипдаги бош ролни Адиз Ражабов ижро этяпти. Лекин клип сюжетини Райҳон ҳозирча сир тутяпти, тайёр бўлганида баҳо берасизлар деган.

- Бироқ Райҳон Sayyod.com нашрига ушбу таронани ижро этишни истамагани ва сизлар уни кўндирганингизни айтган, бу гапга қандай изоҳ берасиз?

- Қўшиқ бошида ўзимиз айтмоқчи бўлгани учун йигит кишининг қизга аталган сўзларида айтилган эди, аммо Райҳонга берганимиздан кейин унинг сўзларини қиз номидан қилиб ўзгартирдик.

Шуни айтишим жоизки, ҳамкорлик давомида бир нечта қўшиқлар аввалига Райҳонга ёқмаган. У дастлаб “Жавоб бер”да ўзимни кўролмаяпман деганди. Биз унга қўшиқ унга жуда мос тушишини айтиб кўндирдик. Куни кеча янги “Олиб кет” деган таронани яратилиш жараёнида Райҳон “Жавоб бер” менга бошида ёққан деб тан олди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа