Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Самарқандда жорий йилда юз берган ЙТҲлар оқибатида 253 киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг январь-ноябрь ойларида юз берган 744 та йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жами 253 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлими катта инспектори Зоир Аҳмедовнинг сўзларига кўра, Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан 3,4 фоизга камайди.

Ўтиб бораётган 2015 йилда юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида 253 киши ҳалок бўлган, 636 киши эса жароҳатланган.  

Йўл-транспорт  ҳодисаларининг 7 фоизида ҳайдовчилар томонидан велосипедчиларни уриб юбориш ҳолатлари, 24,5 фоизида автомобиллар тўқнашуви, 51 фоизида эса пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар кузатилган.  

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлими катта инспектори Жамшид Мелибоевнинг маълумот беришича, жорий йилда йўл ҳаракати қоидаларини бузган 5,5 минг нафар пиёда жаримага тортилган. Шунингдек, 11 ой ичида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган 6,5 минг ҳайдовчи ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии