Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Одил Аҳмедов ва Темур Кападзе ҳамда футбол юлдузлари юраги хаста болакай учун ўйнашди (Видео)

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

Куни кеча Одил Аҳмедов ва Темур Кападзенинг дўстларидан иборат жамоалар ўртасида хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Юрак хасталигига чалинган Ҳасанжон Эргашевга бағишлаб ўтказилган шоу ўйини ўзгача кайфиятда ўтди, дея хабар беради Championat asia нашри.

Мазкур ўйин блогер, ҳуқуқшунос, Хушнудбек Худойбердиев билан ҳамкорликда ўтказилди. Бемор укамиз учун аллақачон керакли маблағ деярли йиғилиб бўлингани учун бугунги ўйин Ҳасанжон учун ҳаётга бўлган умидини кучайтиришга бағишланди деб айтсак муболаға бўлмайди.

Шоуга Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузлари, футзал бўйича Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган йигитлардан ташқари, томошабинлар қаторидан таниқли мураббий Миржалол Қосимов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев ўрин олишди.

Учрашувга икки жамоа ҳам "Сен албатта соғайиб кетасан, Ҳасанжон!" номи остидаги футболкаларда залга тушиб келишди. 6 ёшли Ҳасанжон ва унинг 4 ёшли укаси Имомжон "Joma" компанияси томонидан махсус тиктирилган футболкаларда Аҳмедов ва Кападзенинг қўлини ушлаб залга кириб келишди

Ўйин Одил Аҳмедов жамоасининг ғалабаси билан якунланди - 13:11

Ҳакамлар: Шуҳрат Пўлатов, Умид Пўлатов.

Одил Аҳмедов жамоаси: Рустам Умаров, Одил Аҳмедов, Камолиддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Самандар Хамроқулов, Алишер Узоқов, Анвар Солиев, Жасур Ҳасанов, Мирзакамол Камолов, Камолиддин Мурзоев, Азим Аҳмедов, Дилшод Ирсалиев, Ислом Оҳунов (мухлис). 

Бош мураббий: Ёқуб Аҳмедов (актёр, Одил Аҳмедовнинг акаси)

Темур Кападзе жамоаси: Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов (дарвозабонлар), Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Ильдар Магдеев, Лутфулло Тўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Тўлабек Акрамов, Козим Муродов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Умид Худойбердиев (мухлис). 

Бош мураббий: Бахтиёр Исмоилов ва Даврон Файзиев (Спорт шарҳловчиси).

Учрашувни футзал бўйича ЖЧда ҳакамлик қилган Шуҳрат Пўлатов бошқариб борди.

Футболчилар 2016 йил ҳам мана шундай йиғилишга ваъда беришди. Бу сафар Ҳасанжоннинг соғайиб кетганини нишонлаймиз ва унда албатта, мухлисларни ҳам таклиф этамиз. Биринчиси учун узр сўради.

Таҳририятдан: Футболчиларимиз бошқа болажонларга ёрдам учун ҳам ана шундай ҳайрия акцияларини тез-тез ўтказиб туришса нур устига аъло нур бўларди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии