Долзарб мавзулар Абитуриент

ОАВ: ИШИД жангарилари 50 нафар сафдошининг бошини олиб ташлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 25.12.2015, 12:46

ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ар-Рамади шаҳрида 50 нафар собиқ сафдошларини бошини танасидан жудо қилди.

Бу ҳақда Ироқнинг Al Sumaria канали хабар беради.

Бу экстремистларнинг ўз сафдошлари билан амалга оширган биринчи ҳолати эмас, аммо бу сафар қатл майдонни тарк этиш ёки қўрқоқлик билан боғлиқ эмасди. ОАВ маълумотларига кўра, Ар-Рамадидаги жанглар чоғида жангарилар белларига портловчи модда ўрнатилган мосламани тақишдан бош тортгани учун бошдан жудо қилинган.

Таъкидланишича, барча қатл этилганлар ИШИД жангарилари қаторига декапитациядан аввал кирган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии